Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзмиллийбанк инвесторларни ишлаб чиқариш корхоналарини сотиш бўйича савдоларга таклиф этади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки барча ишбилармон ва тадбиркорларни қуйидаги ишлаб чиқариш корхоналари устав фондидаги Банкнинг 100% улушини сотиш бўйича 2019 йил 28 март ҳамда 2, 4 ва 9 апрель кунлари ўтказиладиган савдоларга таклиф этади.
Тошкент вилоятида жойлашган «Kinder Fruits» МЧЖ устав фондидаги 100% улуш 13 378 891 341,65 сўм бошланғич нархда очиқ аукцион савдоларига чиқарилган. Тўловлар бир йўла ёки харид қиймати қолдиғига фоиз ҳисобланмасдан 7 йилгача муддатда бўлиб тўланиши мумкин. Ушбу улуш инвесторлар томонидан 4 йилдан кўп бўлмаган муддатда 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиб, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ёки янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳамда корхонанинг мавжуд кредиторлик қарзларини қоплаш шарти билан сотилади.
Қашқадарё вилоятида жойлашган «Eastbrick» МЧЖ устав фондидаги 100% улуш 4 015 851 000,0 сўм бошланғич нархда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали ташкил этиладиган савдоларга чиқарилган. Тўловлар бир йўла ёки харид қиймати қолдиғига фоиз ҳисобланмасдан 5 йилгача муддатда бўлиб тўланиши мумкин.
Батафсил маълумотларни Банкнинг (71) 234-11-22 ва 234-15-60 ҳамда савдо ташкилотчисининг (71) 233-02-49 телефон рақамлари орқали, шунингдек www.nbu.uz/uz/invitation ва www.tuas.uz сайтларидан олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:00 / 24.11.2022
“Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси ва “FERRANDI Paris” институти ўртасида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича Ҳамкорлик келишуви имзоланди
17:55 / 01.10.2021
«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Германиянинг Дойче банки 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги шартнома имзолади
17:00 / 30.09.2021
«Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Совкомбанк» ОАЖ (Россия) 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги бош келишувни имзолади
11:19 / 21.09.2021