Жаҳон | 20:00 / 05.03.2019
54846
3 дақиқада ўқилади

«Йиғламади. Акса урди. Ёлғон қиёфа». ​Сталиннинг сўнгги қурбонлари

66 йил аввал, 1953 йилнинг мартида миллатлар доҳийси Иттифоқчилар уйига ётқизилган пайт Сталин қатағонининг сўнгги тўлқини пайдо бўлганди. 

«Акса урди», «йиғламади», «азада ёлғондан тунд қиёфада юрди...». Мана шундай айбловлар билан кишилар маҳкамага келтирила бошланди.

Тоталитар режим ҳукмрон давлатларда аза катта аҳамиятга эга бўлган, негаки, давлат раҳбари вафот этгунча ҳокимиятни сақлаб турган ва унинг дафн маросимини ўтказиш катта сиёсий ўзгаришларга ишора қилган. Эски ҳокимият таъсиридан қочишга уринганлар айни вазиятда ўзлигини кўрсатиши, сиёсий меросхўр эса тартибни сақлаб қолиши керак. Кенг жамоатчилик учун сиёсий меросхўрнинг ким бўлиши дафн маросимини ташкил этиш комиссиясига раҳбарлик қилган шахс юзи билан таниб олинган. 

Сталиндан кейин Хрущев ҳокимиятни эгаллаши мана шундай белгилар билан аён бўлди. 

1953 йили 6 март куни Сталин ўлими эълон қилинди, 6-9 март кунлари бутун Иттифоқда аза эълон қилиниб, дафн маросимига тайёргарлик бошланди. 

Омма бундай янгилик, ўзгаришга тайёр эмасди. Охирги марта Ленин билан хайрлашган совет халқи уруш доҳийсини ҳам сўнгги йўлга кузатади. Балки, шунинг учун халқ ўз билганича Сталин билан видолашди: қаердадир аза митинги ташкил этилди, кимлардир Москвага отланди, бошқалар эса кўчаларда марҳум суратини кўтариб кўз ёш оқизди.

Давлат хавфсизлиги вазирлигига буларнинг барчаси ёқмаган: улар дафн маросими қандай ўтишини назоратга олиш ташаббуси билан чиқди. Сталинга бўлган кучли муҳаббат Хрущевни ҳам бироз чўчитиб қўйди ва ташаббусни қўллаб-қувватлади. Шу кунларда ҳар бир туман ё қишлоқдан совет фуқаросининг Сталин ўлими муносабати билан билдирган қайғуси ҳақида махсус хабарномалар Кремлга юборилди.

Фото: СССР архивидан

Хабарномаларда таъкидланишича, радиохабардан сўнг, кимдир бир луқма ҳам томоқдан ўтмаётгани, бошқаси эса «энди уларга ким оталик қилишини ўйлаб фарёд қилаётгани» билдирилган. Вазирлик шубҳа қилганидек, бу жараёнлар умумий ижтимоий кайфиятга салбий таъсир қилиши мумкин эди.

Фото: СССР архивидан
Фото: СССР архивидан

Орадан йиллар ўтиб, Сталин ўлими фитна бўлгани, унда партия элитасининг қўли борлигини ҳикоя қилувчи бир қанча асарлар чоп этилди. Аммо уларнинг ҳеч бирида асосли далил йўқ,

1 март куни ошхона қошиғини қўлдан тушириб юборган Сталинга тананинг ўнг томони фалаж бўлиб қолгани ташхиси билан муолажалар бошланди. 4 март куни унинг аҳволи ўта оғир эканига урғу бериб, радиохабар тарқатилган. 5 март куни кечки соат 9дан 50 дақиқа ўтганда Сталин вафот этгани маълум бўлди.

Расмий маълумотларда 1921-1954 йиллар давомида СССР ҳудудида 3 777 380​ киши қатағон қурбони бўлгани таъкидланади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид