Фарғоналик 28 ёшли Саидбек Ғуломов мустақил автомобиль яратишга ҳаракат қилмоқда
Лойиҳа муаллифи ҳамда конструктори, айни пайтда, Бухорода яшаб, мотор қуввати 169 от кучига тенг электрокар яратиш устида бош қотирмоқда.
ЎзАнинг хабар беришича, Саидбек Ғуломов Фарғона политехника институтини битиргач, атрофига қобилиятли ёшларни тўплаб кичик жамоа тузган.
«Saidbek dream cars корхонасини ҳам ташкил этдик. Қоғоздаги лойиҳани амалиётга жорий қилиш учун шароит ва маблағ зарур эди. Ёрдам сўраб, соҳага алоқадор бир қанча ташкилотларга мурожаат қилганмиз», — дея воқеаларни сўзлаб берган у.
Ғуломовнинг айтишича, «Когонремстройкомплект» Ўзбекистон – Россия қўшма корхонаси раҳбарларидан бири Шамсиддин Ҳасанов унинг ғоясини молиялаштиришда кўмак берган.
«Орадан икки ой ўтгач, Бухоро вилояти ҳокими ҳудуддаги турли мулк шаклидаги корхоналар билан танишиш жараёнида қўшма корхонада ҳам бўлди. Табиийки, Саидбекнинг ғоясига қизиқиш билдирилди», — деб ёзади ЎзА.
Маълум қилинишича, моделни тайёрлаш жараёнида унинг баландлиги бир мунча оширилиб, 1,53 метрга етказиш мақбул кўрилган. Беш ўринли бу автомобилнинг узунлиги 4,75 метр, эни эса 2 метр. Ғилдираклари 18 дюмли бўлиши айтилмоқда. Вазни тахминан 1 минг 450 килограмм. Мотор қуввати 169 от кучига тенг.
«У 6,5 сонияда соатига 100 километр тезликка эришиши ҳисоблаб чиқилган. Яна бир муҳим масала. Ҳозирча, автомобилга 220 вольтли кучланишли электр таъминот нуқтаси орқали зарядланадиган 40 киловат сиғимли аккумулятор ўрнатиш кўзда тутилмоқда. Дастлабки, ҳисоб-китобларга кўра, электромобиль тўлиқ олинган заряд билан 350 километр масофа йўл босиши мумкин», — дейди лойиҳа муаллифининг ўзи.
Таъкидланишича, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига электромобиль чизмаларини ўз ичига олган ҳужжатлар тақдим этилган ва улар кўриб чиқилмоқда.
Саидбек Ғуломов ўз машинасини жаҳон тамаддунига катта ҳисса қўшган буюк олим — Аҳмад Фарғоний номи билан атамоқчилигини билдирган. Электрокарнинг ўзи қачон тест-драйвга тайёр бўлиши маълум эмас.
Мавзуга оид
17:18 / 14.11.2024
Электромобил бозорини қисиш учун охирги бир йилда нималар қилинди?
10:57 / 07.11.2024
АҚШда дунёдаги энг тезкор полиция машинаси тақдим этилди
09:55 / 06.11.2024
Кўп қаватли уйлар яқинида электромобилларни қувватлаш станциялари ўрнатилади
18:27 / 02.11.2024