Жаҳон | 20:44 / 08.03.2019
3774
1 дақиқада ўқилади
Европанинг 16 давлатида 168 миллион евролик сохта дорилар мусодара қилинди
Европол умумий қиймати 168 миллион евро бўлган сохта дори воситалари мусодара қилингани ҳақида хабар берди.
Хабарда айтилишича, Франция полицияси, Финляндия божхоначилари ва саломатлик соҳасидаги муассасалар ҳамкорликда «Мисмед 2» операциясини ўтказган.
Операцияда 16 давлат иштирок этган ва 2018 йил апрелидан октябрига қадар давом этган. Ҳаммаси бўлиб 1,8 тонна дори воситалари мусодара қилинган. 435 киши ҳибсга олинган, 24та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.
Европолнинг қайд этишича, жиноятчилар нафақат опиоидлар, балки онкологик, юрак-қон томир касалликларига қарши дорилар ва допинг воситалар тайёрлаш билан шуғулланган, деб хабар беради ТАСС.
Мавзуга оид
09:49 / 23.07.2024
Европол ЕИда кибержиноятчилик даражаси ошиб бораётганини маълум қилди
10:57 / 06.03.2024
Словакиялик олигарх Европолга қарши судда ғалаба қозонди
09:23 / 06.04.2023
Европол йирик ҳакерлик платформаси фаолиятини фош қилди
08:07 / 23.07.2022