Эркак кишининг оиласидан йироқда бўлиши ажримга ҳам сабаб бўляпти — Дилдора Каримова
Қишлоқ жойларда ишга жойлашиш ва даромад олиш имкониятлари, айниқса кам таъминланган оилалар учун чекланганлиги сабабли меҳнат миграцияси ўсишининг асосий омилларидан бири бўлиб қоляпти, деб ҳисоблайди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори ўринбосари Дилдора Каримова.
12 март куни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг қишлоқ хўжалиги сиёсати ва гендер тенглиги ҳақидаги ҳисоботи юзасидан ўтказилган давра суҳбатида иштирок этган марказ директори ўринбосари Каримова оилавий ажримларга ҳам меҳнат миграцияси салбий таъсир кўрсатаётганини айтди.
«Узоқ вақт давомида эркак кишининг оиласидан йироқда бўлиши, оилавий муҳитнинг салбий томонга ўзгариши ва ажримга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолат ўз навбатида салбий ижтимоий натижага олиб келади, яъни жамиятда нотўлиқ оилалар, ёлғиз боқувчи бўлган аёллар ва кам таъминланган оилалар сони ортиши кузатилади», — дейди у.
Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг «Россия Федерациясидаги иқтисодий вазият мониторинги» - 2018 йил декабрь ойи учун ҳисоботи маълумотларида қайд этилишича, Ўзбекистондан Россияга вақтинчалик миграция ҳажми ўсишда давом этмоқда.
1 декабрь ҳолатига Россияда 1,8 миллион Ўзбекистон фуқароси бўлган. Таққослаш учун, 2017 йил 1 декабрда 1,7 миллион киши, 2016 йилда эса - 1,5 миллион киши бор эди.
Шунга қарамай, 2018 йилда Россияга келувчи меҳнат муҳожирлари сони камайди ва 2013 йилги минимумни такрорлаб, миграцион оқим эса (келувчилар ва кетувчилар ўртасидаги фарқ) 2005 йилги минимумгача пасайган.
Россиядаги меҳнат муҳожирлари сони бўйича биринчи ўринда ҳануз Ўзбекистон эътироф этилади.
Мавзуга оид
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” - ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:50 / 11.10.2024
50 ёшдан кейин оила қурганлар сони маълум қилинди
17:16 / 05.09.2024