Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
Эркак ажрашганидан атиги бир ҳафта ўтгач, бошқа аёлга уйланган.
Автомобил ҳалокати туфайли олти йил тўшакка михланиб қолган ва шу вақт мобайнида рафиқаси томонидан ғамхўрлик қилинган малайзиялик эркак, оёққа турганидан сўнг хотини билан ажрашди. Кўп ўтмай у бошқа аёлга уйланди.
Нурул Сязвани собиқ эрини интернетда самимий табриклаган бир пайтда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эркакни “яхшиликни билмайдиган кўрнамак” дея кескин танқид қилмоқда.
Сязвани 2016 йилда турмушга чиққан. Икки йиллик никоҳдан сўнг, унинг эри автоҳалокатга учради. Оқибатда, у олти йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолди. Эркак соғайгунга қадар Сязвани уни садоқат билан парвариш қилди. Ҳар куни уни бурнидаги найча ёрдамида овқатлантириб, тагликларни алмаштирган ва ювинишига кўмаклашди.
2019 йилда аёл ижтимоий тармоқларда турмуш ўртоғини парваришлаш бўйича тажрибасини улаша бошлади. Бу унга Facebook’да 32 000 дан ортиқ обуначи тўплашга ёрдам берди.
“Ўша пайтларда у ҳар йўталганда ваҳимага тушардим. Ҳар куни унинг учун реабилитация машқларини ўтказардим, оиламдагилар бироз дам олишим учун менга ёрдамга келарди”, — деб эслайди Сязвани.
Жуфтликнинг бир нафар ўғли бор.
Яқинда эса аёл Facebook’да турмуш ўртоғининг янги қайлиғи билан тушган суратини улашди. У собиқ эрини янги никоҳи билан табриклаб, шундай деб ёзди: “Эримни табриклайман. Умид қиламанки, танлаган аёлинг билан бахтли бўласан. Айфа Айзам, илтимос, мен каби унга ғамхўрлик қил. Мен учун у билан ҳаммаси тугади; энди бошқарувни зиммангга олиш навбати сеники”.
Пост тезда интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортиб, баҳсларга сабаб бўлди, натижада Сязвани уни ўчириб ташлади. Кейинроқ у яна бир пост ёзиб, эр-хотин сифатида мажбуриятларини бажарганини ва 6 октябр куни расман ажрашганини тушунтирди.
У, шунингдек, фарзандини бирга тарбияламоқчилигини эълон қилди ва одамларни уларни танқид қилмасликка чақирди. Аёл воқеаларни “баъзи бир сабабларга кўра, юз бермоқда” деб изоҳлади.
Маълумотларга кўра, Сязванининг собиқ эри ажрашганидан атиги бир ҳафта ўтгач, иккинчи хотинга уйланган.
Интернет фойдаланувчилари эркакни танқид қилиб, аёлнинг матонатини эътироф этмоқда.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
19:07 / 23.05.2026
Ўсмир светофорда ҳам тўхтамаган: Қўқондаги мудҳиш автоҳалокат тафсилотлари
08:18 / 05.05.2026