Халқаро агентлик томонидан «Ravnaq-bank» рейтинги «В-/В» даражасига кўтарилди
Ўзбекистонда 18 йилдан буён муваффақиятли фаолият юритиб келаётган «Ravnaq-bank»дан ажойиб янгилик. S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги «Ravnaq-bank» халқаро молиявий рейтингини «барқарор» истиқболи билан «В-/В» даражасига кўтарди.
Эндиликда «Ravnaq-bank» янги кредит рейтинглари билан ўз фаолияти самарадорлигини янада ошириб, хорижий молия ташкилотлари, халқаро корпорациялар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш имконига эгадир. Шунингдек, янги поғонага кўтарилиш банк мижозлари ишончини янада орттиришга ёрдам беради.
Маълумот ўрнида: Standard & Poor’s – Американинг McGraw-Hill корпорациясига тегишли бўлган, молия бозорларини таҳлилий тадқиқотлари билан шуғулланувчи агентликдир. Компания жаҳоннинг энг нуфузли халқаро рейтинг агентликлари учталигига киради.
S&P Global Ratings рейтинглари корпорация ёки ҳукуматнинг ҳудудий органларига ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда молиявий мажбуриятларини бажаришлари бўйича таклиф ва маслаҳатларни беради. Шунингдек, дунё бўйлаб компанияларга эмитент хусусиятлари ҳамда тайёрлаш ҳақида ҳам фикрларини баён этади.
Телеграм: t.me/ibankuz
Инстаграм: instagram.com/ravnaqbank_uz
Фейсбук: fb.com/ravnaqbank
Сайт: www.ravnaqbank.uz
Реклама ҳуқуқи асосида