Алишер Усмонов «Спартак» учун 1 миллиард евро беришга тайёр
«Альпари» компаниясининг аналитика департаменти раҳбари, иқтисодчи Александр Разуваев Москванинг «Спартак» клубини сотиб юборилиши ҳақидаги ўз фикрларини айтди.
«Спартак» клубига янги бош мураббий Олег Кононов тайинланганида, раҳбарият унинг олдига Европа Лигаси плей-оффига чиқиш, Россия Кубогида ғалаба қозониш ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини қўйди. Баҳор ойларининг бошига дастлабки икки вазифа муваффақиятли тарзда барбод қилинди. Агар учинчи вазифа ҳам бажарилмаса, нафақат Кононов, балки бутун раҳбарият истеъфога чиқади. «Спартак» хўжайини Леонид Федун эса бундан безор бўлиб, клубни сотиб юборишга қарор қилган.
Катта эҳтимол билан Алишер Усмонов «Спартак»нинг янги хўжайини бўлиши мумкин. Аввалроқ у «Арсенал» акцияларига эгалик қилган эди. Федун ўз клубини 1 миллиард еврога баҳолаяпти, бу қиймат Усмоновни тўлиқ қониқтиради.
Аммо, «Спартак»ни қўлга киритиш учун кураш кетиши ва Усмоновнинг рақобатчилари кўпроқ пул таклиф қилиши ҳам мумкин. «Альфа» компаниясининг акциядорларидан бири Пётр Авен кўпдан бери клубга қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган йили кузда Саудия Арабистони тахти вориси Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд, шунингдек қозоғистонлик инвестор «Спартак» билан қизиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бир неча харидорнинг мавжудлиги Федунга қўл келиши ва у клубни қимматроққа сотиши мумкин», - деб ёзди Разуваев.
Мавзуга оид
17:38 / 04.11.2024
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
20:49 / 29.10.2024
Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари бўлиши мумкин
15:10 / 14.10.2024
Bild: Усмонов ARD журналисти устидан прокуратурага ариза берди
21:22 / 01.10.2024