31 триллионта рақам: “Пи” сонини ҳисоблаш бўйича янги рекорд ўрнатилди
Япониялик Эмма Харука Ивао “Пи” сонини 31 трлнта рақамгача ҳисоблаб янги дунё рекордини ўрнатди. Аввалги рекорд Питер Труэбга тегишли бўлиб, бу рекорд 2016 йилда ўрнатилган ва 22 трлнта рақамдан иборат бўлган.
14 март бутун дунёда “Пи” сони куни сифатида нишонланади. Гап шундаки, АҚШда саналарни ёзиш тизимида (ой/кун/йил) 14 март 3/14 каби ёзилади, яъни “Пи” сонининг илк рақамлари – 3.14 билан бир хил кўринишга эга.
Энг машҳур математик константалардан бири бўлган “Пи” сони исталган айлана узунлигининг унинг диаметрига нисбатига тенг бўлиб, адоғи йўқ чексиз давом этувчи қийматдир. “Пи” сонининг барча рақамларини ҳисоблаб чиқиш мураккаб иш бўлиб, математиклар бу вазифа устида анчадан бери бош қотирадилар. “Пи” сони катта амалий аҳамиятга эга: у муҳандислик, физика ва бошқа соҳаларда кенг қўлланади.
Google компаниясида ишловчи Эмма Харуканинг айтишича, “Пи” сони “сеҳри” уни ёшлигидан ўзига тортиб келган. У “Пи”нинг янги қийматини топиш учун компания булутли сервисидан фойдаланган.
Унга ҳисоб-китоблар учун 170 терабайт маълумот ҳамда 121 кун талаб қилинган. Аёл келгусида бу рекордини янгилашга уриниб кўришга ваъда берди. “Пи сонининг чеки йўқ ва мен янада кўпроқ рақамларни топишни истардим”, деб айтган рекордчи.
Google’да таъкидланишича, кимдир “Пи”нинг янги қийматини айтиб чиқмоқчи бўлса, унга 332064 йил керак бўлади.
Мавзуга оид
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024
Россия Давлат хизматлари Google сервисларини ўчиришга тайёргарлик бошлади
00:49 / 30.10.2024