Жамият | 11:14 / 15.03.2019
32979
6 дақиқада ўқилади
Реклама

The Royal Mezbon: Тошкентда янги иш бошлаган шинам ва замонавий меҳмонхона хорижликларнинг эътиборини тортмоқда

Мазмунли ҳордиқ чиқаришда энг муҳим нарса – бу тўғри меҳмонхона танловидир. Муносиб меҳмонхона сизнинг ҳар қандай саёҳат-у сафарингизни ёқимли ўтишини кафолатлайди.

2019 йилнинг бошида ишга тушган янги меҳмонхона – The Royal Mezbon ҳам ўзининг шинамлиги, бежирим дизайни ҳамда хизмат кўрсатиш сифати билан ҳар қандай нозиктаъб меҳмонни хушнуд эта олади. Биз ушбу янги бинони яқиндан ўрганиш мақсадида махсус фоторепортаж тайёрлашга қарор қилдик.

Меҳмонхона ичига кирар экансиз, ёрқин, ўзгача услубда безатилган меҳмонлар кутиш зали эътиборингизни тортади. Чинакам эстетик дид билан безатилган фойе, нафис қандиллар,тарихий қадамжоларимизни акс эттирувчи деворий суратлар ҳамда миллий арнаментлар замонавий дизайн билан уйғунлашган ҳолда ҳеч бир “беш юлдуз” мақомидаги меҳмонхоналардан қолишмайди.

Қулай жойлашув

Меҳмонхона Тошкент марказидан узоқ бўлмаган ерда жойлашган бўлиб, вокзал ҳамда аэропортдан қисқа вақт ичида ташриф буюриш мумкин. Бу эса олис манзиллардан чарчаб келаётган меҳмонларга янада қулайлик яратади.

Шунингдек, шопинг қилиш истагида бўлган меҳмонлар шаҳар савдо марказлари ҳамда бозорларга бир зумда осонгина етиб олишади.

Пойтахтнинг гавжум ва шовқинли еридан холи бўлган ҳолда бу масканда сокин ва осойишта тунни ўтказиш ва мириқиб дам олиш имкони мавжуд.

Мўъжазгина ресторан

Меҳмонхонанинг «Манзур» номли ресторанини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Сабаби, залнинг ёрқин интерьери, дид билан безатилган дастурхон ҳар қандай мижознинг кўнглини шод этиб, кўтаринки кайфият улашади. Шунингдек, хонанинг табиий экзотик гуллар билан уйғунлашуви кишига ўзгача завқ бахш этади.

Меҳмонлар куннинг исталган вақтида ресторанга ташриф буюриб, мазали таомлардан баҳра олишлари ва бир пиёла қаҳва ёки чой устида ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Таомлар «Шведча стол» услубида тортиқ этилади. Таъкидлаш жоизки, бу ерда ўз ишининг моҳир устаси бўлган малакали ошпазлар фаолият олиб боради.

Хоналар турлари

The Royal Mezbon меҳмонлар хоҳиши ва таъбига кўра, тўрт хил тоифадаги хоналарни тақдим этади:

ЛЮКС (LUX) хона –чинакамига шоҳона дам олишини истаган меҳмонлар учун махсус хона. Бу ерда ётоқхона ҳамда дам олиш хонаси мавжуд бўлиб, ванна, телефон, телевизор ва музлатгич билан жиҳозланган.

ПОЛУЛЮКС (DELUXE) – мазкур хона ўзининг бетакрор ферузаранг дизайни билан ҳар қандай мижозни ўзига жалб эта олади. Кенг ва шинам хонада зарур бўлган маиший техникалар ҳамда душ кабинаси мавжуд.

ТВИН  (TWIN) – икки киши учун мўлжалланган хона бўлиб, душ кабинаси, телевизор, мини-барга эга.

СТАНДАРТ ДАБЛ (STANDART DOUBLE) – бу катта каравот билан жиҳозланган, одатий хона. Бу ерда ҳам меҳмонлар қулайлиги учун душ кабинаси, мини-бар ҳамда телевизор ўрнатилган.

Барча хоналар замонавий тенденцияларга асосланган  ҳолда ўзгача дизайн билан безатилган. Шунингдек, белгиланган нархлар ҳам мижозларни қониқтириши аниқ. Катта жамоадан иборат меҳмонлар учун махсус чегирмалар ҳам мавжуд.

Базм ва маросимлар учун

Шунингдек, меҳмонхона ресторанида сиз турли базм-зиёфатлар, туғилган кун маросимлари ёки иш бўйича бизнес-учрашувлар, корпоратив байрамларни ҳам ташкил этишингиз мумкин. Бунинг учун сиз меҳмонхонада яшаётган бўлишингиз шарт эмас. Шинамгина ресторанда нишонланадиган ҳар қандай тадбир унутилмас лаҳзаларни ҳадя этишига ва кунингиз ҳақиқий байрамона руҳда ўтишига ишонамиз.

Қўшимча хизмат турлари

Бу ерда ҳар бир ходим ўз ишига масъулият билан ёндошган ҳолда мижозларнинг меҳмонхонада ўтган ҳар бир куни ёқимли ва кўнгилдагидек ўтиши учун юқори сифатли хизмат кўрсатишга ҳаракат қилади.

Меҳмонхонада бепул Wi-Fi, тренажёр зали ҳамда автомобиллар учун парковка ҳам мавжуд.

Шунингдек, меҳмонлар учун такси хизмати жорий этилган бўлиб, аэропортдан олиб келиш ва кузатиб қўйишни ҳамда исталган манзилга етказиб қўйишни ўз ичига олади.

Мижозлар эътирофи – ҳар нарсадан устун

Янги ва ёш бўлишига қарамай, меҳмонхона кўплаб мижозларнинг кўнглидан жой олишга улгурди. Қозоғистондан бизнес музокараларини ўтказиш мақсадида ташриф буюрган меҳмон билан суҳбатда бўлганимизда, у хизмат сифати аъло даражада эканлиги, дам олиш ҳамда шаҳар бўйлаб айланиш учун барча шароитлар яратилганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, меҳмон таомларнинг мазасига ҳам юқори баҳо берди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг етакчи сайёҳлик компанияларидан бири ўзига хос бежирим дизайнга эга бўлган The Royal Mezbon меҳмонхонасининг суратларини Германиядаги нуфузли халқаро меҳмонхоналар кўргазмасида намойиш этишини  ҳам алоҳида қайд этиш керак.

Агарда сиз аввалдан хоналарни брон қилиш ниятида бўлсангиз, меҳмонхона сайти орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

The Royal Mezbon меҳмонхонаси хорижлик ва республикамиз барча ҳудудларидан ташриф буюрувчи маҳаллий меҳмонларга узоқ йиллар давомида юқори даражали хизмат кўрсатишига ишонамиз.

Манзил: Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 41B

Мурожаат учун телефон: +99871 2077337; +99871 2077447

Инстаграм: mezbon_uz

Facebook: The Royal Mezbon

Телеграм: t.me/mezbon_hotel

Email: mezbon.uz@gmail.com