Спорт | 17:30 / 20.03.2019
12653
1 дақиқада ўқилади

20 йилдан сўнг яна бир Месси пайдо бўлиши мумкин 

Европа ген архиви раҳбари, испаниялик генетик Аркади Наварро «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини клон қилиш имконияти борлигини айтди.

«Биз Мессига жуда ўхшаш инсонни яратишимиз мумкин. Замонавий техникадан фойдаланиб, клон қилиш ва унга бир томчи сувдек ўхшаш эгизакни вужудга келтириш имкониятига эгамиз.

Бу худди эгизаклар туғилган, аммо улардан бирини вақт хонасида жуда узоқ вақт музлатиб қўйилганга ўхшайди. 20-30 йил ўтгач эса уни яна ҳаётга қайтариш мумкин. Агар ҳаммаси яхши кечса, натижа биз кутгандек бўлади», – деб Наварро сўзларини келтирмоқда Què t’hi jugues!.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси бу йил ёзда 32 ёшга тўлади.

Мавзуга оид