Жаҳон | 11:01 / 22.03.2019
17689
2 дақиқада ўқилади

Миллионер иш ҳақи йилига 52 минг доллар бўлган саёҳатчи иш ўрни ҳақида эълон қилди

Фото: Matt Lepre

Австралиялик миллионер бутун дунё бўйлаб ўзи билан саёҳат қиладиган ва унга бизнесни юритишда ёрдам берадиган шахсий ёрдамчи ҳамда сайёҳ иш ўрни ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

26 ёшли тадбиркор Мэтью Лепренинг маълум қилишича, у иш ҳақи бир йилда 52 минг доллар бўлган (ойига тахминан 4,3 минг доллар) «дунёдаги энг зўр иш» учун ходим излаяпти.

«Иш билан уйғунлашган саёҳатлар менинг ҳаётимни мукаммал қилди. Ўз навбатида, мен ҳам кимгадир идеал ҳаёт кечириш имкониятини бермоқчиман», - деди австралиялик.

Унинг аниқлик киритишича, номзод нафақат саёҳат қилишни яхши кўриши, балки компьютерларни тушуниши, ижтимоий тармоқлардан фойдалана билиши, тартибли ва шижоатли бўлиши керак. Шунингдек, Лепренинг қўшимча қилишича, ўз қобиғидан ташқарига чиқа оладиган ходимни қидирмоқда.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, иш ўрнига қизиқиш билдирганлар унинг YouTube-каналига обуна бўлиши ва ҳаётини кузатиб бориши керак.

«Номзодлар мен шуғулланаётган ишни яхши билиши лозим. Шу ҳафтадан бошлаб ҳафталик влогларни жойлаштираман ҳамда ҳаётимдаги ҳодисаларга одамларни жалб қилишни бошлайман, шунда улар бу ишга ҳақиқатан ҳам мос келишадими ёки йўқми, буни тушунишади», - дея хулоса қилган Лепре.

Мавзуга оид