Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Қурбонов: “Ютуқларимиз нафақат бизники, балки бутун мамлакатникидир”
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Бугун, 25 март куни Қуролли Кучлар академиясида Россия Федерациясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида информатика фани бўйича ҳамда олий таълимгача муассасалари ўқувчилари ўртасида математика ва физика фанлари бўйича ўтказилган халқаро олимпиада совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, вазирлик марказий аппарати офицерлари, халқаро олимпиадада иштирок этган ёшлар қатнашди.
Халқаро олимпиаданинг информатика фани бўйича Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантларининг иккита жамоаси иштирок этиб, битта йўналишда юқори натижани қайд этган эди. Олимпиаданинг мутахассислик тайёргарлиги йўналиши бўйича якуний натижаларга кўра, ўзбекистонлик курсантлар умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг олий таълимгача муассасалари ўртасида математика ва физика фанлари бўйича ўтказилган биринчи олимпиадада Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари 2-ўринни қайд этишди.
Тадбир давомида Баҳодир Қурбонов V халқаро олимпиадада муваффақиятли иштирок этган ҳамюртларимизга миннатдорчилик билдириб, ҳарбий хизматчилар томонидан халқаро майдонларда қўлга киритилаётган ютуқлар бутун мамлакатимиз ютуғи эканини таъкидлаб ўтди.
Хизмат бурчини виждонан бажараётган ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган шахсий таркибни рағбатлантириш ҳамда кейинги халқаро олимпиадаларда бундан ҳам юқори савияда иштирок этишларига замин яратиш мақсадида курсантлар, ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларига Ўзбекистон мудофаа вазири томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
Мавзуга оид
14:21 / 12.02.2026
PURL: Лондон Киев учун АҚШ қуролларига 150 млн фунт ажратади
08:32 / 12.02.2026
ЕИ мудофаа вазирлари: Киевга ёрдам учун 90 млрд евро етарли бўлмайди
10:17 / 03.02.2026
Мудофаа харажатлари ошади: Францияда 2026 йил бюджети қабул қилинди
14:09 / 31.01.2026