Спорт | 09:09 / 25.03.2019
10075
1 дақиқада ўқилади

Грузиялик футболчи рақиб жамоа ўйинчисига биринчи ёрдам кўрсатди

Фото: REUTERS

Грузия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Жано Ананидзе Швейцарияга қарши ўйинда рақиб жамоа ўйинчиси Фабиан Шерга майдонда биринчи ёрдам кўрсатди. 

Евро-2020’нинг саралаш ўйини давомида Шер грузиялик футболчи Жамол Табидзе билан тўқнашиб кетиб, ҳушини йўқотган. Шунда Шерга энг яқин турган Ананидзе унинг орқага кетиб қолган тилини тортиб олган. Ўз навбатида, тўқнашувнинг иккинчи жабрдийдаси Табидзе мия чайқалиши олган.

“Ҳеч нарсани эслай олмайман. Бир неча сония ҳушсиз бўлдим”, деб изоҳ берган вазиятга Шернинг ўзи. У жароҳатига қарамай, ўйиннинг охиригача майдонда ҳаракат қилган.

Учрашув Швейцариянинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. 56-дақиқада Стивен Цубер, 80-дақиқада эса Денис Закариё грузинлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган. 

Мавзуга оид