Тошкентда шифокорлар ўртасидаги халқаро турнирга қуръа ташланди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 25–30 март кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Украина шифокорларининг футбол жамоалари иштирокида «Doctors Community Cup – Tashkent – 2019» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилишича, 25 март куни мусобақанинг тантанали очилиш ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, 1-гуруҳда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамда 2-гуруҳда Қозоғистон, Беларусь ва Украина давлатлари шифокорларидан иборат терма жамоалар ўрин олди. Ўйинлар эртага, 26 мартдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро турнир доирасида «Тиббиёт ва спортда инновациялар» мавзусидаги илмий-амалий семинар ҳам ўтказилиши ва унда тиббиётнинг долзарб масалалари бўйича шифокорларнинг ўзаро тажриба ва фикр алмашиши кўзда тутилган. Шунингдек, меҳмон жамоаларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳатини ташкил қилиш орқали уларга юртимизнинг туристик салоҳияти ва имкониятларини кенг намойиш қилиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:27 / 29.08.2024
ЕЧЛга қуръа ташланди — ҳар бир клуб 8 тадан рақибини билиб олди
17:23 / 29.08.2024
Янгича ЕЧЛ қандай бўлади — турнир янги формати ҳақида асосий маълумотлар
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024