Жаҳон | 00:53 / 31.03.2019
5831
1 дақиқада ўқилади

АҚШ суди Трампга Аляска соҳилларида нефть қазишни тақиқлашни бекор қилишга рухсат бермади

Аляска федерал округ суди АҚШ президенти Дональд Трампнинг ушбу штат соҳилидаги сувларда нефть қазиш тақиқини бекор қилиш тўғрисидаги фармонини ноқонуний деб топди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Ушбу тақиқ атроф-муҳитни ҳимоя қилиш мақсадида АҚШнинг 44-президенти Барак Обама томонидан жорий этилганди. Трамп 2017 йилда тақиқни бекор қилиш тўғрисида фармон чиқарган, унга табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари қарши чиқишганди. Улар АҚШ маъмуриятини судга беришганди.

Судья Шэрон Глисон табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари фойдасига ва АҚШ маъмуриятига қарши ҳукм чиқарди. Ҳукмда Трампнинг фармони "ноқонунийлиги ва президент ваколатларидан четга чиқиш" эканлиги айтилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид