Ўзбекистон ва Сингапур ТИВ ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни етти йиллик танаффусдан сўнг қайта тиклаш таклиф этилди
3 апрел куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Сингапур мудофаа вазирлиги ва ташқи ишлар вазирлиги давлат катта вазири, Сингапур Жануби-шарқий округи мэри Муҳаммад Малики Бин Осман бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, суҳбатда Ўзбекистон – Сингапур муносабатларини, жумладан БМТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларига асосий эътибор қаратилди.
“Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда етакчи Сингапур компанияларининг иштирок этаётгани мамнуният билан қайд этилди ва томонларда ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада оширишга қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди”, дейилади хабарда.
Учрашувда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни етти йиллик танаффусдан сўнг қайта тиклаш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқилди. Мунтазам мулоқотларнинг ушбу механизми ташқи сиёсат идораларига аввал эришилган келишувларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, ҳамкорликнинг янги йўналишларига эътиборни қаратиш ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашиш имконини бериши таъкидланди.
Қайд этилишича, учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024