Жаҳон | 19:51 / 04.04.2019
8542
3 дақиқада ўқилади

Фермерлар учун қайси ислоҳот самарали бўлмоқда? Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жавоб берди

Бугун, 4 апрель куни Миллий матбуот марказида «Аграр соҳа учун мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасига Тошкент давлат аграр университетида ва унинг Андижон, Нукус ва Термиз филиалларида мутахассис кадрлар тайёрланмоқда.

Мазкур таълим муассасаларида мамлакатимиз аграр тармоқларига 29та бакалавриат таълим йўналишлари ва 23та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Мазкур олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қарийб 13000 нафар, жумладан 12534 нафар бакалавриат, 298 нафар магистратура талабаларига 1066 нафар профессор-ўқитувчилар, жумладан, 104 нафар фан докторлари, 401 нафар фан номзодлари, доцентлар таълим бермоқда. Илмий салоҳият 47,3 фоизни ташкил этади.

Докторантура ва таянч докторантурада 64 нафар илмий изланувчилар илмий-тадқиқотлар олиб боришмоқда.

Сўнгги 3 йилда жами 97та, жумладан, Тошкент давлат аграр университетида 67 та, Андижон филиалида 17 та, Нукус филиалида 10та, Термиз филиалида 3та докторлик ва фалсафа докторлиги диссертациялари ҳимоя қилинган.

Қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари хорижнинг 50дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишган, 8та хорижий университет билан қўшма таълим дастурлари ташкил этилиб, икки томонлама тан олинадиган дипломлар бериш тартиби жорий этилган.

Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбири қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мақбуллаштириш, мувофиқлаштириш доирасида фермерлар ерларидан ажраб қолаётгани, ишлаб турган фермерлар ҳам эртанги кунларидан хавотирдалигини келтириб ўтиб, амалга оширилган ислоҳотларнинг қайси бири деҳқон-фермерлар учун самарали бўлгани бўйича қандай тадқиқотлар олиб борилгани тўғрисида сўраган. Бу саволга Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Инновацион технологияларни жорий этиш ва таълим бошқармаси бошлиғи, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Шуҳрат Аманов жавоб берган.

«Ҳақиқатан ҳам бу мавзу жуда кенг, алоҳида ўрганишга арзийди. Шу боис, биз айнан агротадбиркорлик бўйича алоҳида матбуот анжумани ўтказишни режалаштирганмиз. Ўшанда бу масалага оид барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин», деган у.

Мавзуга оид