Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
La Vita компанияси сифатли ва тоза сув истеъмол қилиш бўйича тарғибот акциясини олиб бормоқда
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи Ўзбекистонда доим долзарб бўлган. Сўнгги бир нечта ўн йилликлар давомида рўй берган экологик вазият ва иқлимнинг ўзгаришлари бу муаммони янада чуқурлаштирди. Бу табиий ҳолатда сув истеъмол қилиш маданиятига таъсир қилмоқда, жумладан, капсулаларда сув сотиб олаётган одамлар сони изчил ортиб бормоқда ва бунинг натижаси ўлароқ, тоза ичимлик сувини етказиб берувчи компаниялар сони ҳам ошмоқда.


Аммо бу ўсиш суръатлари аҳолини тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш учун етарли эмас. Шунинг учун капсулаларда тоза сув ишлаб чиқаришга ихтисослашган La Vita компанияси ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшишни ният қилди ва сифатли сув истеъмол қилишни оммалаштириш бўйича акциясига қўл урди.

Эълон қилинган акция шартларига кўра La Vita кулерларини сотиб олган ҳар бир истеъмолчига 10 капсуладан тоза сув совға қилинади. Кулерларнинг нархи 1.200.000 ва 750.000 сўмни ташкил қилади, 20 литр ҳажмли бир капсула сув эса – 12.000 сўм. Компания сиёсатининг яна бир муҳим тарафи – капсулалар офис ёки уйингизга бепул етказиб берилади. Бу ҳам тоза ва сифатли сув истеъмол қилишга ундайди.

La Vita компанияси янги логотипини ҳам тақдим этди. У Тошкентнинг юқори малакали дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилиб, 12 поғонали тозалаш тизимидан ўтган ва кумуш зарралари билан бойитилган La Vita сувининг фойдали ва тозалигини ифодалайди. Компания вакилларининг айтишича, товар белгисининг ишлаб чиқилиши компания ривожланиш йўлида янги давр бошланганлигини, жумладан, ишлаб чиқариш сифати ва етказиб бериш тартиби назоратини кучайтирилишини билдиради.
Сув ва кулерни бепул етказиб бериш хизмати:
+998 71 203-58-58
+998 95 170-58-58
Facebook: fb.com/lavitabottlers
Instagram: instagram.com/lavitabottlers
Telegram орқали боғланиш: @LaVitawaters
Реклама ҳуқуқи асосида