Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молия вазирлиги ва The Economist Intelligence Unit ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувга эришди
Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати
Жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқов, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси вакиллари ҳамда Англиянинг The Economist Intelligence Unit ташкилотининг Давлат сиёсати масалалари бўйича консултантлари Умберто Морено ва Метус Самеллар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


Вазирлик хабарига кўра, учрашув давомида Ўзбекистоннинг сўнгги 2 йил давомида халқаро рейтинглар ва индекслардаги нуфузидаги ижобий ўзгаришлар ва келгусида амалга оширилиши керак бўлган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, The Economist Intelligence Unit ташкилоти мутахассислари томонидан Жаҳон банкининг Бошқарув индикаторлари ва Бизнесни юритиш рейтинги, Жаҳон иқтисодий форумининг Глобал рақобатбардошлик индекси каби халқаро рейтингларда республиканинг нуфузини янада ошириш бўйича бир қатор таклифлар бериб ўтилди.
Шу билан бирга, учрашувда Молия вазирлиги ва Economist Intelligence Unit ташкилот ўртасида халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди.
Мавзуга оид
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди
11:51 / 22.11.2022