Жаҳон | 00:00 / 07.04.2019
11015
1 дақиқада ўқилади

Нетаньяху Ғарбий қирғоқдаги яҳудийлар масканларини Исроилга қўшиб олишни ваъда қилди

AFP 2019 / Hazem Bader

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху сайловолди интервьюсида Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги босиб олинган Фаластин ҳудудларида жойлашган яҳудийлар масканларини қўшиб олишга ваъда берди.

Фаластинликлар Исроилдан бутун Ғарбий қирғоқни Шарқий Қуддус билан биргаликда қайтаришни талаб қилишмоқда. Жаҳон ҳамжамияти уларнинг бу талабини қўллаб-қувватламоқда.

"Мен Қуддусни бўлишмайман, бирорта ҳам масканни буздирмайман, Иордан дарёсининг ғарбидаги ерлар устидан назоратни сақлаб қолишимиз учун ҳаракат қиламан. Кейинги босқичга ўтамизми? Ҳа, мен бу масканлар устидан Исроил суверенитетини қабул қилмоқчиман", - дея Нетаньяхудан иқтибос келтиради Исроил телевидениесининг 12-канали.

1967 йилда босиб олинган ва кейинчалик қўшиб олинган Жўлан тепаликлари ва Шарқий Қуддусдан фарқли ўлароқ, Исроил юз минглаб яҳудийлар яшайдиган Ғарбий қирғоқдаги масканлар устидан ўз суверенитетини жорий этмаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид