Жаҳон | 18:29 / 08.04.2019
7055
1 дақиқада ўқилади

Грузиядаги мактабларда битирув имтиҳонлари бекор қилинди

Фото: Fotolia

Душанба куни Грузия парламенти мактабларнинг 11- ва 12-синф ўқувчилари учун битирув имтиҳонларини бекор қилиш тўғрисидаги ҳукумат қонунчилик ташаббусини учинчи ўқишда маъқуллади.

Грузия мактабларида 12 синф мавжуд, битирув имтиҳонлари икки босқичда ўтказилган: 11- ва 12-синфда.

Қонунчилик органининг йиғилиши Грузия телекомпаниялари томонидан трансляция қилинди.

«Умумий таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар «Грузия Қонунчилик ахборотномаси» сайтида эълон қилинганидан кейин кучга киради.

Аввалроқ, Грузия Таълим вазирлиги ислоҳотлар доирасида 2019 йилдан ўн биринчи синф, 2020 йилдан эса - ўн иккинчи синф ўқувчилари учун битирув имтиҳонларини бекор қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид