Тошкентда апрелнинг биринчи ҳафтасида 2 688 марта ЙҲҚ бузилиши ҳолатлари қайд этилди
2019 йилнинг 1 апрелидан 7 апрель кунигача пойтахт йўлларида ҳайдовчилар 2 688 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилганликлари Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан аниқланди.
Транспорт воситалари ёритиш мосламаларидан фойдаланиш қоидалари бузилиши билан боғлиқ фактларга алоҳида эътибор берилди (шу билан бирга, заводда ўрнатилган ёритиш мосламаларини “ксенон” ва “лэд”ларга ўзгартириш ҳолатларига ҳам): шанба кунининг ўзида (6 апрель) бу каби қоидабузарлик билан жарима майдончасига ўндан ортиқ автомобиллар йўналтирилди.
Ҳафталик умумий статистика рақамлари билан қуйида келтирилган жадвалда танишиш мумкин.
Энг сезиларли йўл муаммоларидан бири йўл ҳаракати иштирокчиларининг бир-бирларини ҳурмат қилмаслигидир. Йўл ҳаракати иштирокчилари бу фақат автомобиль ҳайдовчилари эмас, балки мотоциклчилар, велосипедчилар, аравалар, ҳамда пиёдалардир. Ҳар бир иштирокчининг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари бор.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари орасида пиёдаларга ҳурматсизлик ифода этадиган қоидабузарликлардан бири – транспорт воситасида пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланишдир: шу ҳафтанинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси баённомаларда 281 марта келтирилган.
Пиёдалар ҳам қонунчилик талабларига риоя этмайдилар: белгиланган давр ичида пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши 1390 марта қайд этилган.
Текширув давомида ҳайдовчиларда транспорт воситасини бошқариш учун зарур бўлган ҳужжатлар топилмаган ҳолатлари 78 марта қайд этилди. Муаммони жиддий санамаган ҳайдовчилар кўпинча ҳужжатларини бошқа уст кийимларининг чўнтагида “унутиб” қолдирадилар. Аммо бу каби ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига мувофиқ санкциялар қўлланилади.
Светофорнинг тақиқловчи белгисига ўтиб кетиш қоидабузарлиги Тошкент шаҳар ЙҲХБ инспекторлари томонидан 75 марта қайд этилди. Қоидабузарлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-4-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Шунингдек 1 апрелдан 7 апрелгача бўлган муддатда 251 марта қувиб ўтиш қоидалари бузилган, 68 марта транспорт воситасини бошқариш давомида телефондан фойдаланилган, 38 та автомобилларнинг ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилган, 16 та ҳолат ЙҲХБ ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаслик билан боғлиқ ва ҳоказо.
Умумий миқдорда 189 та транспорт воситалари ИИБ ходимлари томонида жарима майдончасига ЙҲҚ қўпол тарзда бузилганлиги учун йўналтирилган.
Ҳайдовчилар ўз транспорт воситаларини спиртли ичимлик таъсири остида бошқариб ўзларига саргузашт излашда давом этишмоқда, бу эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу рўйхатда 53 нафар шахс бор.
Бундан олдин, Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024
Тошкентдаги автобусга номаълум шахслар салон аёл ва эркаклар учун ажратилгани ҳақидаги постерни ёпиштириб кетди
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024