Ўзбекистон | 20:42 / 12.04.2019
8504
2 дақиқада ўқилади

Иш берувчилар 2019 йил ёзидан меҳнат шартномасини электрон тарзда тузишга ўтиши мумкин

Фото: Depositphotos

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат муносабатларини электрон шаклга ўтказиш имконини берувчи ягона миллий тизимни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилди.

«Тизимни 1 июндан ишга туширишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бу йил шундай вақт келадики, барча иш берувчилар меҳнат муносабатларини ушбу электрон тизим асосида расмийлаштиришлари шарт бўлади. Ҳар қандай меҳнат шартномаси, унинг бекор қилиниши, бир лавозимдан бошқасига ўтказиш шу ерда расмийлаштирилади», – деди вазир тақдимотда.

Унинг қўшимча қилишича, вазирлик тизимни синовдан ўтказмоқда. Истаган корхона ушбу тизимни синаб кўриши ва аниқланган камчиликлар ҳақида вазирликни хабардор қилиши мумкин. тизим расман ишга тушишидан олдин унга киритилган барча маълумотлар ўчирилади.

Меҳнат шартномаси тизим орқали расмийлаштирилади, «акс ҳолда меҳнат муносабатлари бўлмайди», таъкидлади вазир. Ходим телефонига СМС хабар орқали келган тасдиқ коди киритилганидан сўнг шартнома имзоланган ҳисобланади. Юридик шахс имзоси сифатида эса электрон рақамли имзо (ЭРИ) хизмат қилади.

«Меҳнат шартномаси давлат тилида тузилади», – деб қўшиб қўйди Кудбиев. 

Шартномалар автоматик равишда рақамланади. 

«Рақамлар такрорланмайди. Барча меҳнат шартномалари тартиб бўйича рақамланади, яъни ҳозир Тошкентда, навбатдагиси Хоразмда, кейингиси Андижонда», – деди вазир.

Шу тарзда меҳнат шартномаларининг электрон базаси шаклланади, у эса ўз навбатида меҳнат дафтарчаларининг электрон базасини шакллантиради. Пенсия ҳисоблашда мазкур тизим асосий ахборот базаси бўлади, деди Кудбиев.