«Чиқиндиларни қайта ишлаш, лок-бўёқ ишлаб чиқариш заводлари». Финляндия Тошкентда иш бошламоқчи
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Финляндиянинг Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котибининг ўринбосари Марк Кейнянен бошчилигидаги делегация иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги ўзаро сиёсий ва иқтисодий муносабатларга оид масалалар муҳокама этилди.
Тошкентда Финляндиянинг консуллиги очилганлиги ўзаро алоқалар ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлиши таъкидланди.
Делегация аъзолари ўз ўрнида Ўзбекистонда бир қатор давлатлар фуқароларига 30 кунгача виза олиш бекор қилинганини туризмни ривожлантиришда муҳим қадам дея таъкидлашди.
Ўзаро мулоқот давомида савдо-иқтисодий ва туризм соҳасидаги муносабатларнинг истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, Тошкентда ҳам Финляндия тажрибаси асосидаги чиқиндиларни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш, лок-бўёқ ишлаб чиқариш ҳамда турли соҳалар ишига замонавий технологияларни жорий этиш йўналишида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:37 / 02.11.2024