Жамият | 21:35 / 14.04.2019
4533
1 дақиқада ўқилади

Миллий ахборот агентлиги хабарларни қозоқ тилида ҳам тақдим этишни бошлади

Фото: uza.uz

Ўзбекистонда «Қозоғистон йили» нинг очилиши муносабати билан расмий ахборот агентлиги саҳифаларига илк бор қозоқ тили ҳам қўшилди.

Энди веб-сайт Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатларидаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида тезкор ва объектив ахборот узатиш имконини беради.

Икки мамлакат ўртасидаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларни тўлалигича ёритиш, азалий яқинликни тарғиб қилиш, дўстлик, ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлаш бош мақсади ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ахбороти 8 тилда — ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, испан, араб ва хитой тилларида тарқатилади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид