Иқтисодиёт | 11:00 / 16.04.2019
12119
1 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат» корхоналари қанча солиқ тўлади?

Фото: KUN.UZ

2019 йил I чоракда автомобиль тармоғи корхоналари томонидан умумий қиймати 7,5 трлн сўмдан зиёд товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» хабар бермоқда.

Ушбу давр мобайнида 59,5 мингта енгил автомобиль, 990 та ISUZU автобуси ва юк машинаси, 317 та MAN автобуси ва юк машинаси ҳамда 414 та КамАЗ юк машинаси конвейердан чиқди.

«Ўзавтосаноат» АЖ 2019 йилнинг 1-чорагида 600 млрд сўм солиқлар тўлади. 2018 йилда тармоқ корхоналари томонидан 1,6 трлн сўмлик солиқлар тўланган.

Тармоқ корхоналари томонидан, шунингдек, умумий қиймати 5,1 трлн сўмлик халқ истеъмоли товарлари чиқарилди, 2018 йил I чорагига нисбатан ўсиш суръати 166,6% бўлди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид