Жамият | 21:34 / 17.04.2019
16094
1 дақиқада ўқилади

Кечиккан автоулов учун қарийб 11 миллион сўм товон тўланди

Бухоро тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Вобкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро Наврўзов Саъдулло мурожаат қилганди. 

У ўз мурожаатида «Ситора-авто савдо» МЧЖ билан Nexia-3 AV-CS16 русумли автомашина сотиб олиш учун белгиланган тўловни амалга  ошириб, шартнома қилганини билдирган. Шартномага асосан, 2019 йил 1 январга қадар автомашина фуқарога етказиб берилиши белгилаб қўйилган. Агар ўз вақтида етказиб берилмаса, корхона томонидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз миқдорида пеня тўланиши шартномада белгилаб қўйилган. Аммо истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатда автомашина берилмаган. 

Маълум қилинишича, фуқаро мурожаати жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, фуқарога Nexia-3 AV-CS16 автомашинаси етказиб берилиши таъминланган, шунингдек истеъмолчининг аризасига биноан, кечиктирилган муддат бўйича пеня ҳисобланиб, корхона томонидан фуқарога 10.910.418 (ўн миллион тўққиз юз ўн минг тўрт юз ўн саккиз) сўм пеня пули тўланди.

Мавзуга оид