Жамият | 21:07 / 17.04.2019
6558
3 дақиқада ўқилади

Таълим муассасаларида битирувчилар жамғармаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси Таълим муассасаларида уни битириб, юксак ютуқларга эришган номдор шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга илова қилинган Таълим муассасаларида уни битириб, юксак ютуқларга эришган номдор шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси тасарруфидаги таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Жамғарма ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар давлат, нодавлат таълим муассасаларида ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган хорижий таълим муассасаларининг филиалларида таълим муассасалари раҳбарларининг тегишли буйруғига мувофиқ ташкил этилиши мумкин.

Қайд этилишича, таълим муассасаларида жамғарманинг ташкил этилиши мажбурий эмас.

Жамғарма маблағларини шакллантиришда ҳомийлик хайриялари орқали иштирок этувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг мазкур жамғарма фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларни молиялаштиришга йўналтирилади:

  • иқтидорли, билимли ўкувчи ва талабаларнинг ўз билимларини янада мустаҳкамлашлари учун зарур бўладиган ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда жиҳозларни харид қилиш;
  • иқтидорли, билимли ўқувчи ва талабаларнинг ўз усгида ишлашлари ва билимларини мунтазам ривожлантиришга интилишларини моддий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
  • ўқувчи ва талабаларнинг туманлар, вилоятлар, республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган турли мусобақаларда фаол иштирокини таъминлаш;
  • кам таъминланган оилалар ва етим болалар тоифасига кирувчи ўқувчи ва талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш;
  • профессор-ўқитувчилар ва ходимлар меҳнатини рағбатлантириш;
  • ижтимоий фаол ва таълим муассасасида кўп йиллар мобайнида меҳнат қилган профессор-ўқитувчилар ва ходимларни моддий рағбатлантириш;
  • таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан бино ва иншоотларни таъмирлаш, зарур замонавий ўқув ва илмий-лаборагория ускуналари, мебеллар, инвентарлар ҳамда ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозлаш ва бошқа товар-моддий бойликларини харид килиш;
  • фаол ўқувчи ва талабалар ўртасида ўгказиладиган республика танловлари ғолибларини ҳамда уларнинг устоз ва мураббийларини тақдирлаш ва рағбатлантириш.

Жамғарма маблағларини ушбу бандда назарда тутилмаган мақсадларга йўналтиришга йўл қўйилмайди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш