Тожикистонда фуқаролар соғлиги ҳақида «қайғуришди» ва интернет учун нархни оширишди
Тожикистон ҳукумати фуқаролар соғлигини ўйлаган ҳолда мобил алоқа ва мобил интернет нархини икки баравар оширди. Бу ҳақда Тожикистон Алоқа хизмати раиси Илҳом Атоевга асосланиб ASIA-Plus нашри хабар берган.
«Интернет нархи ошгандан сўнг одамлар ундан ақл билан фойдалана бошлайди. Камроқ ўйин ўйнашади ва кўзни эҳтиёт қилиб, соғлиқни ўйлашади... Ёшларга қаранг — улар ҳамиша интернетда ўтиришади», деган Атоев.
Ушбу амалдор интернет нархи ошиши ортидан одамлар кўпроқ китоб ўқиб, бир-бири билан кўпроқ мулоқот қилишига умид билдирган.
Тожикистонда мобил алоқа ва интернет учун янги тарифлар 18 апрелдан жорий қилинди. Нашр маълумотига кўра, нархлар деярли икки баравар ошган: аввал 1 гигабайт учун фойдаланувчилар 30-35 сомоний (3,5 доллар) тўлашган, ҳозир эса бу 63 сомонийга (6,7 доллар) кўтарилган.
Кейинги вақтларда Тожикистон ҳукумати ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар устидан назоратни кучайтирди. 2018 йил ноябрида мамлакат аҳолиси YouTube, Facebook, Twitter, «Одноклассники», Viber, WhatsApp ва Telegram хизматларидан фойдалана олмай қолди. Бу хизматларнинг блокланиши Тоғли Бадахшон мухтор ҳудудида жойлашган Хорога посёлкасида бўлиб ўтган митинглар билан боғлиқ эди.
2018 йил майида Тожикистоннинг Хатлон вилоятида яшовчи фуқаро мамлакатда фаолияти тақиқланган Тожикистон ислом уйғониш партияси етакчисининг чиқиши тасвирланган видеосюжетга «лайк» босгани учун 9,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024