Ўзбекистон | 18:35 / 22.04.2019
5013
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Украина элчисини қабул қилди

22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз дипломатик миссиясини тугатаётган Украинанинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юрий Савченкони қабул қилди.

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Украина алоқаларининг ҳолати ва ушбу ҳамкорликни, биринчи навбатда улкан фойдаланилмаган салоҳият мавжуд бўлган савдо-иқтисодий соҳада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда Элчининг кўп йиллик фаолиятига юқори баҳо берилди.

Элчи Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

65 ёшли Савченко 2010 йилдан бери Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келаётганди.