Иқтисодиёт | 10:20 / 22.04.2019
18326
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда пулни қаерга жойлаштириш мумкин? Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳалари

Бутун дунёда кўплаб инсонларда бир хил савол туғилмоқда: Пулни қаерга жойлаштириш мумкин? Қандай лойиҳалар янада фойдали? Капитални қандай ошириш мумкин? Шу билан бирга, уларнинг хавфларини минималлаштириш. 

Пул маблағларни сармоялашнинг энг машҳур усуллари – банк омонатлари, қимматли қоғозлар омонатлари, турли хедж-фондлардаги омонатлар, кўчмас мулкдаги ва, албатта, БИЗНЕСДАГИ омонатлар.

Юқорида санаб ўтилган сармоялаш усулларининг ҳар бири ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари, ўзига хос таваккалчилик ва даромадлар қаторига эга.

Бизнинг фикримизча, пулни сармоя қилишнинг энг самарали усули – бу ўзингизнинг бизнесингиз. Нимага деб сурайсизми? Чунки бизнес – бу чекланмаган дивидендлардир! Албатта, бизнес – бу сармоя киритдим ва даромадни олдим дегани эмас. Дивидендлар Сизга, муваффақиятларингизга, тасаввурларингизга, ишлашингизга ва бошқа хусусиятларингизга боғлиқ бўлади.

«VICTORY» компаниялар гуруҳи хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва маҳаллий-хусусий инвесторларни Ўзбекистонда бизнес-лойиҳаларини молиялаш учун инвестиция майдончасини яратди.

Тадбиркорлар ва Инвесторлар Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган UZINVEST.UZ ноёб инвестиция майдончасида инвестицияларни жалб қилиш ёки бизнес-лойиҳаларини излаш бўйича ўз эълонларини текинга жойлаштиришлари мумкин.

Инвестор UZINVEST.UZ сайтида ўз маблағларини инвестициялаш учун даромадли вариантни танлаши, шунингдек, сайт орқали тайёр бизнесни ёки унинг улушини сотиб олиши мумкин.

Инвестиция қилишга тайёр бўлганларнинг аксарияти кўпинча тор доирадаги муносабатлар ёки уларнинг фаолиятига асосан жуда кўп фойдали лойиҳаларни кўришдан ташқарида.Бизга мурожаат қилиб, Инвестор бизнинг экспертларимиз томонидан кўплаб таклифлар орасидан танлаб олинган бизнес-ғоялар базасини қўлга киритади.Бундан ташқари, биз инвесторларга маълумотнинг махфийлиги сабабли оммавиёт учун очиқ бўлмаган лойиҳаларни таклиф қиламиз.

Инвестиция киритиш вазифасини ҳал қилишда, Инвестор қуйидаги кўрсаткичларни эътиборга олиши керак: лойиҳанинг даромадлилиги, инвестицияларни қайтиш муддатлари ва қайтиш кафолати. Бизнесдаги улуш сотиб олинганда - лойиҳанинг реализацияcини молиявий шаффофлиги, компаниянинг бошқарув тартиби, бошқарув органларининг хатти-ҳаракатларини назорат қилиш, даромадларни тақсимлаш қоидалари, бизнес-режанинг ижро этиш назорати, бизнесдан ўз улушини сотиш орқали чиқиб кетиш имконияти ва бошқалар.

Инвестиция майдончамизнинг фарқли хусусиятлари шундаки, инвесторни буюртмаси билан хавфларни камайтириш мақсадида, биз Due Diligence (инглизча – “зарур текширув”)ўтказишимиз мумкин. Бу бизнеснинг ҳуқуқий ва молиявий аудитини ўзига жамлаган инвестиция киритилаётган объект ҳақида объектив таҳлили, шу жумладан, компаниянинг ҳужжатлар айланмаси, кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар таҳлили, активлар ва кўчмас мулкни идентификация қилиш, инвестиция объектини, компания фаолиятини, унинг молиявий ҳолатини, шунингдек, инвестиция қайтишини кафолотловчи шакллантириш тартиби.

Биз ғоя Муаллифлари ва Инвесторларни ўзаро бизнесга бирлаштирамиз.

UZINVEST.UZ сайтига ёки телефон орқали (+99898) 338-9333, (+99890) 115-93-33,  (+99890) 925-96-81 рақамларига мурожаат қилинг.

Пул маблағларингизни инвестиция қилиш учун янги лойиҳалардан хабардор бўлиб туришни хоҳласангиз бизнинг https://t.me/uzinvestuz телеграм каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида