Жамият | 09:02 / 22.04.2019
15594
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент кўчаларида ойнали киоскалар ва эко-кабинкалар пайдо бўлди

Ўзбекистон қадимдан шарқ ва ғарб ўртасида фаол савдо алоқаси билан машҳур бўлган, мустақил бўлганидан сўнг эса чакана савдо соҳасида Марказий Осиё дурдонасига айланди. Фаол ўзгаришлар тезкор муносабатлар талаб этади, шунинг учун универсал ойнали киоскалар ва эко-кабинкалар ташкил этилиб, улар Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес эгалари учун мегаполиснинг замонавий қиёфасини сақлаб қолган ҳолда қўшимча имкониятлар очиб беради.

MOBOSHOP универсал киоскалари ва ECO SYSTEMS модул кабиналаридан пештахталарга эга панорама ойнали мукаммал савдо павильонлари ҳамда кичик чакана савдо киоскалари сифатида фойдаланиш мумкин.

Енгил ва мустаҳкам конструкциялар турли соҳаларда фойдалидир:

  • музқаймоқ ва пишириқлар сотиладиган мобил савдо шохобчалари;
  • янги узилган мева ва сабзавотлар сотиладиган ойнали дўконлар;
  • офис ва ишлаб чиқариш хоналари учун йиғма конструкциялар;
  • газета, журналлар, сувенирлар сотиладиган кўчма киоскалар.

Бизнес талаблари ва кўламларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқариш, саноат, офис, маиший ва жамоат эҳтиёжлари учун мос равишда миқдор ва ранг ечимларини таклиф этадилар.

ECO SYSTEMS модул кабиналари шиша толаси билан арматураланган пластикдан ишлаб чиқарилган. Деворлари қаттиқ полиуретан кўпиги билан тўлдирилганлиги сабабли улар мустаҳкам ва енгилдир. Эко-кабиналар ултрабинафша таъсирига чидамли, коррозияга қарши, зангламайдиган ва осон ювиладиган, зарбабардош икки қаватли деворларга эга ва ишончли изоляцияли материалдан ишлаб чиқарилган.

MOBISHOP универсал металл киоскалар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва бозорда “Maximum Dream” МЧЖ компанияси томонидан тақдим этилган. Конструкция асосига мустаҳкам металли каркас киради, витриналарнинг алюминий профили икки камерали қўшойна билан тўлдирилган. Пол ўз тузилмаси бўйича ёғочли қопламани эслатади, унда сирғанилмайди ва уни ювиш осон. Тўлиқ периметр бўйича мукаммал ойналаштириш куну-тун товарлар ассортиментини намойиш этиш ва юзасига реклама материалларини осон жойлаштириш имконини беради.

Йиғма конструкциялардан турғун бинолар ўрнида фойдаланиш ғояси замонавий модул тизимларининг яратилишига олиб келди. Улар ҳаракатчан, фойдаланишда қулай ҳамда улардан жамоат эҳтиёжлари ва бизнес учун фойдаланиш мумкин.

Батафсил маълумот учун:

Телефон: +99890 123-21-22, +99897 333-53-37

E-mail: eco.systems@bk.ru

Реклама ҳуқуқи асосида