Ўзбекистон | 11:16 / 26.04.2019
10671
2 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги: қўшинлар жанговар шайлигининг иккинчи куни «Чирчиқ» полигонида ўтди

Аввал хабар берилганидек, 24-25 апрель кунлари Тошкент ҳарбий округи ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилган эди. Ўзбекистон Қуролли Кучлар бош штаби ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ўқув дастурига асосан ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб машғулотларининг иккинчи куни “Чирчиқ” полигонида давом этди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари – Чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Руслан Мирзаев раҳбарлигида барча куч тузилмаларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқувлари режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра қўшинлар ва бошқарув органлари юқори жанговар шайликка келтирилиб, иштирокчилар “Чирчиқ” дала ўқув майдонига олиб чиқилди. Унда куч тузилмалари тегишли бўлинмаларининг замонавий хавф-хатарларга қарши ҳамкорликдаги тадбирларни бажариш кўникмалари яна бир бор синовдан ўтказилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Разведка ва бошқа муҳим маълумотларни тезкор алмашиш, реал вақт мезонлари асосида самарали ва ягона бошқарувни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди. Машғулотлар реал вазиятга яқинлаштирилган ҳолда ўтказилди. Уларда ҳарбий авиация ҳам иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмалари билан биргаликда олиб борилган ўқув операциялар давомида ноқонуний қуролланган шартли жангарилар тўдаси батамом йўқ қилинди. 

Машғулотлар якунида бўлинмаларнинг ҳаракатлари таҳлил қилиниб, баҳоланди. 

Мавзуга оид