Жамият | 18:21 / 29.04.2019
6054
1 дақиқада ўқилади

Божхоначилар Сергелидаги хонадонда 100 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулот сақланаётганлигини фош этишди

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар сақланаётган хонадон фош этилди.

Тадбирда Сергели туманида яшовчи фуқаро А.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, фуқаронинг уйида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда давлат тилида маркировка қилинмаган қиймати 100,5 миллион сўмлик 521 дона биологик фаол қўшимчалар қайта сотиш учун қонунга хилоф равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид