Ўзбекистон | 19:00 / 30.04.2019
4035
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ва Франциянинг «SucdenGroup» компаниялари ҳамкорлик меморандуми имзолашди

24 апрель куни “Ўзбекозиқовқатхолдинг” раҳбарияти ва Франциянинг шакар ишлаб чиқарувчи “Sucden Group”компанияси ижрочи директори Серж Варсано ўртасида музокаралар ўтказилди.

Унда холдинг раиси Тоҳиржон Жалилов Ўзбекистонда меҳмонларга озиқ-овқат соҳасида рўй бераётган катта ўзгаришлар, хорижий инвесторларга ҳукуматимиз томонидан бир қатор қулайликлар яратилганлиги борасида сўзлаб берди. Серж Варсано эса ўз навбатида Ўзбекистон билан бизнес юритиш учун катта имкониятлар майдони мавжуд эканлиги ва озиқ-овқат соҳасида кўплаб йўналишларда ҳамкорликларни йўлга қўйиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

“Sucden Group” компанияси шакар, какао, буғдой маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади. Холдинг компания раҳбарияти томонидан какао ва буғдойнинг қаттиқ навларини Ўзбекистонга импорт қилиниш йўналиши бўйича ишлар олиб бориш қизиқарли эканлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, музокаралар давомида мамлакатимиздаги шакар ишлаб чиқарувчи “Ангрен шакар”ва “Хоразм шакар” корхоналарини янада ривожлантириш борасида ҳам сўз борди.

Тадбир якунида Серж Варсанога “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг фахрий маслаҳатчиси гувоҳномаси топширилди.

Мавзуга оид