Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Корея бош прокурорлари ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Корея Республикаси бош прокурори Мун Му-ил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Қайд этилишича, учрашув давомида меҳмонларга прокуратура органларида бўлаётган асосий янгиланиш жараёни ҳақида маълумот берилди.
Хабарда айтилишича, учрашувда томонлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар.
“Учрашув якунида жаноб Мун Ўзбекистон бош прокурорига самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026
Ўзбекистонда молиявий жарималар бўйича янги тартиб жорий этилади
10:59 / 10.04.2026