Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДСҚ солиқ хизмати ходимлари ва солиқ тўловчилардан коррупция ҳолатлари ҳақида хабар қилишларини сўради
Давлат солиқ қўмитаси солиқ хизмати органлари ходимларидан солиқ тўловчилар томонидан ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланиш учун шароит яратиб бериш эвазига пора ёки бошқа моддий қимматликлар таклиф қилиш ҳолатлари юзага келганда зудлик билан бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг 71-244-98-98, 71-244-98-00, 71-244-98-71 ва 1198 телефон рақамларига қўнғироқ қилишни сўради.
Қайд этилишича, ўз вазифасига виждонан ёндашадиган давлат солиқ хизмати органи ходимлари белгиланган тартибда рағбатлантирилади.
Шунингдек, ДСҚ солиқ тўловчилардан ҳам солиқ хизмати органи ходимлари томонидан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар ёки таъмагирликка йўл қўйилаётганлигини аниқлаган тақдирда зудлик билан Давлат солиқ қўмитасининг юқорида кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилишни сўраган.
ДСҚ матбуот хизмати томонидан таъкидланишича, мурожаат кўриб чиқилади ҳамда мурожаат муаллифи тўғрисидаги маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.