Жаҳон | 22:38 / 02.05.2019
16072
2 дақиқада ўқилади

Грузия президентига АҚШ ҳарбий базасини рад этгани учун импичмент билан таҳдид қилинди

Фото: РИА Новости/Александр Имедашвили

Грузия мухолифати президент Саломе Зурабишвилини мамлакат ҳудудида АҚШ ҳарбий базасини жойлаштиришга қарши чиққани учун танқид қилди.   

Мухолиф партиялар Зурабишвилининг ушбу баёноти мамлакатга зиён етказиши мумкинлигини айтишган. Партиялардан бири “Ягона миллий ҳаракат” президент “Россия ташвиқотини нусхалаш билан” шуғулланаётгани ва унга якуний натижада импичмент эълон қилинишига ишончи комиллигини айтган.

“Биз ўзимиз учун асосий хавф – Россиядан ҳимояланган бўлишга интилмоқдамиз. Нима учун Грузия президенти бунга қарши бўлиши мумкин? Бу одам мамлакат учун зиён келтирувчи қарашлар ва ғоялар билан тўлган”, деб айтган депутатлардан бири Гига Бокерия.

Грузия президенти 1 майда “Америка овози”га берган интервьюсида мамлакатда АҚШ ҳарбий базасини жойлаштиришни маъқуллашга тайёрмаслигини айтган. Унинг айтишича, Тбилиси иғво деб қабул қилиниши мумкин бўлган бундай қадамларни амалга оширмаслиги лозим. Зурабишвили шу билан бирга мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва НАТОга кириш бўйича йўналиши ўзгармаслигини таъкидлаб ўтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид