Ўзбекистон товар хомашё биржасида «РУСАЛ» компаниясининг маҳсулоти сўмда сотувга қўйилди
“ЎзРТХБ” АЖнинг ички биржа савдоларида “РУСАЛ” Россия компаниясининг маҳсулоти миллий валюта – сўмда сотувга қўйилди.
"ЎзРТХБ" матбуот хизмати хабарига кўра, “РУСАЛ” Россия алюмин компанияси ишлаб чиқарадиган – II АКЛП-ПТ-7E, 9,5 мм маркали алюмин симини сотиш учун № 21438 – сонли янги биржа контракти очилган. Алюмин етказиб берувчи сифатида ХТ “Power Cable Technology” иштирок этмоқда.
Янги биржа контракти лоти - 2 тонна. Тонна учун бошланғич нарх – 24,5 млн. сўм (49 млн. лот учун). Етказиб бериш шартлари - EXW сотувчи омборидан харидорнинг ўзи олиб кетиш.
Узлуксиз қуйиш орқали олинган, сим ва бошқа электротехник мақсадларда қўллаш учун мўлжалланган диаметри 9,5 мм бўлган яримқаттиқ алюмин сими.
Биржа савдоларида иштирок этиш учун биржада аккредитация ўтиш ва “ЎзРТХБ” АЖ нинг брокери билан шартнома тузиш лозим.
Маълумот учун: “РУСАЛ” бирлашган компанияси – Россиянинг алюмин компанияси бўлиб, бирламчи алюмин ва глинозёма ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик компаниялардан бири. Компания заводларида алюмин эритиш қуввати - 4,3 млн. тонна глинозёма ишлаб чиқариш бўйича – 11,5 млн тонна. Сотув бозорида асосий давлатлар: Европа, Россия ва МДҲ давлатлари, Шимолий Америка, Жанубий-Шарқий Осиё, Япония ва Корея. Асосий саноат-истеъмолчилари: транспорт, қурилиш, қадоқлаш.