Light | 19:29 / 10.05.2019
25406
5 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунларини қандай ўтказиш керак: супер самарали кишилардан 10 та маслаҳат

Дам олиш кунларида диванда ёнбошлаб ётасизми? Буни ўзгартириш вақти келди. Муваффақиятли кишилардан ўрнак олинг. Ўта муваффақиятли кишиларнинг одатларини тасвирлаган ҳолда мақола тайёрладик.

Фото: Fotolia

Аристотель шундай деган эди:

Биз доимий бажарадиган ишларимизнинг йиғиндисимиз.

Мукаммаллик ўз-ўзидан ҳаракат эмас, одатдир.

Мақолада жуда муваффақиятли кишиларнинг 10 одати келтирилган.

1. Роберт Игер: эрта туринг

Disney студиясининг ижрочи директори ҳар куни соат 4:30 да уйғонади. Муваффақиятли кишилар дам олиш кунлари соат иккигача ўринда ёнбошлаб ётмайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, миямиз уйғонганимиздан кейин 2-4 соат фаол ишлайди. Дам олиш кунлари эртароқ уйғонинг, дунёдаги бошқа инсонларга қараганда кўпроқ афзалликларга эга бўласиз.

2. Бенжамин Франклин: режага эга бўлинг

У ҳар куни ўз-ўзига шундай савол билан мурожаат қилган бўлса ажабмас:

Бугун мен қандай яхши иш қилишим керак?

Муваффақиятли кишилар кундалик вазифаларнинг аҳамиятини яхши англайдилар. Дам олиш кунлари ҳам бундан мустасно эмас. Албатта, дам олиш кунлари хордиқ чиқариш мумкин. Бироқ бу барини унутиш учун баҳона бўлмайди.

3. Тимоти Феррис: кўп вазифали бўлиш керак эмас

Кўпчилик бир вақтнинг ўзида бир неча ишни бажариш унумли бўлишга ёрдам беради деб ҳисоблайди. Афсуски, бундай эмас. Муваффақиятли кишилар кўп вазифалилик – самарадорлик ва унумдорликни пасайтирадиган усул эканини яхши билишади. Феррис кўпроқ самарадор бўлиш учун кунига иккитадан ортиқ вазифа белгиламасликни тавсия қилади.

4. Анна Винтур: фаол бўлинг

Vogue бош директори ҳар куни бир соат давомида теннис ўйнаш вазифасини белгилаб олган. Бу борада у ёлғиз эмас. Ричард Брэнсон кайтсёрфинг билан фаол шуғулланади. Ҳиндистондаги тўртинчи энг бой одам – серияли марафончи. Муваффақиятли кишилар  фаол тананинг мия фаолияти учун аҳамиятини яхши тушунадилар. Дам олиш кунлари ҳам бундан мустасно эмас.

5. Стив Жобс: устуворликларни белгиланг

Буюмлар муҳим нарсага айланиши учун улар дунёни ўзгартириши шарт эмас.

Дам олиш кунлари – эсдан чиққан майда вазифаларни эсга олиш, иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатга эга бўлиш вақти. Вақтни дўстлар, фарзандлар, ҳамкорлар ёки оила даврасида ўтказинг. Бу даромадларингизни оширмайди ва карьера пиллапоясида олға одимлашга ҳисса қўшмайди. Бироқ бу вақтни ўтказишнинг аҳамиятини камайтирмайди.

6. Уоррен Баффет: хобби учун вақт топинг

Уни XX асрнинг энг яхши инвестори деб аташ мумкин, бироқ у бўш вақтида Гавайи гитарасини чалишни ёқтиради. Кўпинча муваффақиятли кишилар – қизиқувчан одамлар. Уларнинг хоббиси бунга далил бўлади. Албатта, шанба кунидаги гольф ўйини зарурий алоқаларни йўлга қўйишнинг яхши усули. Бироқ тўқиш (Мерил Стрип) ёки мой бўёқлардаги расмлар (Жорж Буш) каби «соло» хоббилар ҳам ижодкорликни рағбатлантириш орқали муваффақиятга эришиш ёки ҳатто зўриқишнинг олишда ҳам ёрдам беради.

7. Опра Уинфри: хотиржамликни машқ қилинг

Forbes талқинига кўра, 2013 йилнинг энг кучли шахси кунига икки маҳал 20 дақиқадан сукунатда ўтириш учун вақт топади. Қачонлардир йога билан шуғулланувчи кишиларнинг сири бугун жамият мулкига айланган. Ҳатто корпорациялар олами ҳам меҳнат унумдорлигини ошириш учун медитациялар зарурияти ва кучини тан олади. Кўпинча дам олиш кунлари иш кунларига қараганда тиғиз бўлади. Ахир 48 соат давомида барига улгуришга ҳаракат қиламиз. Шунга қарамай, муваффақиятли кишилар 20 дақиқалик сукунат учун вақт топишади.

8. Билл Гейтс: фикрлаш учун вақт қолдиринг

Microsoft асосчиси шундай деган эди:

Муваффақиятни нишонлаш яхши, бироқ муваффақиятсизликлардан сабоқ чиқариш анча муҳимроқ.

Фикр юритиш кундалик амалиёт бўлиши лозим. Дам олиш кунлари – ортга қадам ташлаш ва ўтган ҳафтани баҳолаш учун аъло даражадаги имконият.

9. Жек Дорси: келаси ҳафтага тайёргарлик кўринг

Twitter асосчиси кунига 16 соат ишлаши билан донг таратган. Бироқ шанба куни у дам олади. Сайр қилади. Кейин эса якшанба куни фикр юритади ва келаси ҳафтага тайёрланади. Ёзувчи Лора Вандеркамнинг айтишича, муваффақиятли кишилар дам олиш кунлари  профессионал муваффақиятнинг сирли қуроли эканини яхши билишади. Душанбага зарба бериш учун якшанбага тайёрланиш керак.

10. Jay-Z: олинган тезликни камайтирманг

Жуда ва жуда муваффақиятли рэп-артист мусиқа империясини яратган. Муваффақият сири – ҳеч қачон бўшашмасликда. Ҳатто ухлаганда ҳам. Чўнтакдаги биргина истак билан муваффақиятга эришиб бўлмайди. Узоқ ва қатъият билан ишлаш керак. Ҳатто дам олиш кунларида ҳам. 7 кун 24 соат ишлаш – муваффақият формуласи.

Мавзуга оид