22 та иш: уларни таксида бажаришга улгурасиз
Йўлда вақтингизни қувончли ва фойдали ўтказишингиз мумкин.
1. Кўзлар учун гимнастика машқларини бажариш
Кун давомида кўзлар катта зўриқишларга учрайди. Компьютерда ишлаганда кўзларимизни камроқ пирпиратамиз, узоқ вақт давомида деярли бир нуқтага қараймиз. Кўзларга дам бериш учун махсус гимнастика машқларини бажариш керак. Бироқ унга кўпинча вақт топилмайди. Таксида эса фойдали ўтказиш мумкин бўлган бир неча дақиқа вақт бор.
2. Премьералар рўйхатини ўрганиш ва чипталарга буюртма бериш
Агар театр ва кино намойишлар жадвалини мунтазам кузатиб борсангиз, акция бўйича чегирма билан чипталарни топиш ва қулай жойларни эгаллашга улгуришингиз мумкин.
3. Меню тузиш
Кечки таомга нима тайёрлаш борасидаги савол билан бошингизни қотирмаслик учун бир неча вариантлар рўйхатини олдиндан тузиб чиқинг. Музлатгичдаги маҳсулотларни вақти-вақти билан суратга олсангиз, яна нималарни харид қилишингиз кераклигини тушуниш осон бўлади.
4. 10 та хорижий сўзни ўрганиш
Турли тиллардаги мавзулар бўйича карточкалар тўплами берилган иловалар мавжуд. 10 та сўзни ўрганинг, йўлнинг қолган қисмида эса улардан фойдаланган ҳолда гаплар тузинг. Ана ўшанда луғат бойлигингизни ошириб борасиз.
5. Почтани текшириш
Хатларни тартибга солинг, муҳим хабарларга жавоб беринг, жўнатмаларни кўздан кечиринг – уларнинг ичида қизиқарли нарса бордир. Шунда ҳеч нарсани назардан четда қолдирмайсиз.
6. Ижтимоий тармоқларга барҳам бериш
Янгиликлар лентасини кўздан кечиринг ва ҳеч бўлмаганда бир неча соатга ижтимоий тармоқлар ҳақида унутинг.
7. Мутолаа қилиш
Кунига бор-йўғи 6 дақиқа мутолаа зўриқиш даражасини 68 фоизга пасайтиради. Электрон китобни телефонга юклаб олинг ёки ёнингизда кичик шаклдаги қоғоз китобни олиб юринг. Таксидаги бу каби саёҳат қизиқарли бўлиши аниқ.
8. Аудиокитоб тинглаш
Агар транспортда чайқалиб, одатий китобни ўқиш қийин бўлса, китобни аудиошаклга алмаштирганингиз маъқул. Профессионаллар томонидан ўқилган асарларни танланг. Ана ўшанда ёзув деярли аудиоспектаклга айланади.
9. Пост ёзиш
Ўзингиз ёзган нарсаларни омма эътиборига ҳавола қилиш шарт эмас. Ҳеч бўлмаганда смартфон хотирасида сақлаш учун ёзинг. Матнда ўйлаганларингизнинг барини тўкиб сочинг. Бу ижодкорликни ривожлантириш ва ижодий вазифаларни самаралироқ ечишда ёрдам беради.
10. Кун давомидаги ишлар рўйхатини тузиш
Агар таксида кечки пайт кетсангиз, келаси кун ҳақида ўйлаш мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсий ва ишга оид вазифаларни тартибга солиш ортиқчалик қилмайди. Охир-оқибат рўйхатга кўз қирингизни ташлаб, усутворликларни тўғри белгилай олишингиз мумкин. Бу эса самарадорликка ижобий таъсир қилади.
11. Подкаст тинглаш
Бу кўнгилочар ёки билим олишга ёрдам берадиган канал бўлиши мумкин. Таъбингизга мос келадиганини танланг.
12. Телефонни тартибга келтириш
Смартфон хотирасини тозаланг, фойдаланилмаётган иловаларни ўчиринг. Агар таксида тез-тез юрсангиз, булутли сақлаш жойларига ҳам ўтинг – у ерда ҳам тозалаш керак бўлган нарсалар бордир.
13. Видео томоша қилиш
Қувноқ роликлар хурсандчилик гормони – эндорфинларни кўпайтиради. Агар йўл узоқ бўлса, вақт сериал эпизодига ҳам етади.
14. Мусиқа тинглаш
Қулоқчинлардаги севимли қўшиқлар кайфиятни кўтаради ва ҳайдовчига ҳам у билан суҳбатлашишни истамаётганингиз ҳақида сигнал беради.
15. Ҳайдовчи билан суҳбатлашиш
Агар мулоқотни ёқтирсангиз ва қулоқчинлар билан боғлиқ сигнал тушунарсиз бўлса, ҳайдовчи билан бирор нарсани муҳокама қилинг. Баъзида бу қизиқ бўлади.
16. Мияни машқ қилдириш
Смартфонга мия учун машқларни ўрнатинг ва уларни бир неча марта бажаринг. Баъзи олимлар мунтазам машғулотлар деменция хавфини камайтиради деб ҳисоблайдилар.
17. Хотирани машқ қилдириш
Бирор шеърни ёддан айтинг, воқеалар кетма-кетлигини тикланг, бошингизда ана шундай маълумот бор экан, айрим ҳолларда ундан фойдаланиш керак.
18. Мия ҳужумини ташкиллаштиринг
Агар бирор вазифа тинчлик бермаётган бўлса, уни ҳал этиш йўллари ҳақида ўйлаб кўринг. Энг жасур усуллар ҳам мос келади. Эҳтимол улардан бири кутилмаган ғоя бўлар.
19. Атрофга қараш
Кўпчилик ҳатто сайрлар вақтида ҳам смартфондан кўз узмайди. Атрофда эса ҳаёт қайнамоқда. Таксида кетаётганингизда ҳеч бўлмаганда ўша дақиқаларни бекорга ўтказиб юборманг.
20. Янги рецепт топиш
Одатий таомлар рўйхатига ностандарт ечимларни киритиш учун ошпазлик блогини варақланг.
21. Янгиликларни ўқиш
Бу ҳар доим ҳам ёқимли машғулот эмас, бироқ айрим вақтларда сўнгги воқеалардан хабардор бўлиш фойдали.
22. Медитация қилиш
Таксида тўлиқ хотиржам бўлиш осон эмас, бироқ синаб кўрса бўлади. Ўзгарувчан нафас техникаси мос келади: ҳар бир бурун тешигини алоҳида ҳаракат қилдиринг. Бу ақлни тинчлантиради ва онглиликни оширади.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
18:50 / 29.10.2024
Тошкентда икки талаба таксичини ўлдириб, машинасини олиб қочмоқчи бўлди
07:50 / 25.10.2024
Ўзини ўзи банд қилган таксичилар сони икки баравар ошди
19:57 / 28.08.2024