Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент дунёда такси нархи арзон бўлган шаҳарлар қаторига киритилди
Ўзбекистон пойтахтида таксида 1 км масофага ўртача 0,3 долларга (≈3800 сўм) сафар қилиш мумкинлиги таъкидланмоқда.
Фото: Kun.uz
Тошкент дунёда такси нархи арзон бўлган шаҳарлар қаторига киритилди. Numbeo рейтингида Ўзбекистон пойтахти 181 та шаҳар ичида 8-ўринни эгаллади.
Қайд қилинишича, Тошкентда таксида 1 км масофага бориш нархи 0,3 долларга (≈3800 сўм) тенг (таққослаш осон бўлиши учун нархлар АҚШ долларида келтирилган).
МДҲ мамлакатлари шаҳарлари орасида энг паст тарифлар Новосибирск (Россия, 0,22 доллар), Бишкек (Қирғизистон, 0,29 доллар), Одесса ва Киевда (Украина, 0,29 доллар) қайд этилган. Энг юқори тариф - Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида: ҳар бир км учун 0,68 доллар.
Умуман олганда, дунёда такси сафарининг энг арзони Ҳиндистоннинг Сурат шаҳрида (1 км учун 0,18 доллар), энг қиммати эса Швейцариянинг Цюрих шаҳрида (4,46 доллар) ҳисобга олинган.
Мавзуга оид
13:59
Тошкентдаги автобусларда бугундан бошлаб кондиционерлар ёқилмоқда
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
11:15 / 06.05.2026
Рақобат қўмитаси пешлавҳаларга оид ҳужжат лойиҳасини эълон қилди
07:58 / 06.05.2026