Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурсултон Назарбоев Алишер Усмоновга “Дўстлик” орденини топширди
Фото: akorda.kz
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев USM Holdings муассиси, тадбиркор Алишер Усмоновга “Дўстлик” орденини топширди, деб хабар берди Оқўрда матбуот хизмати.
РБК нашрининг маълумот беришича, Усмонов 1-даражали «Достик» ордени билан 2018 йил декабрда, ўша пайтдаги президент Назарбоевнинг фармони билан мукофотланган. Аммо орденни топшириш маросими олти ойдан сўнг ўтказилди.
Бу Усмоновнинг Қозоғистон давлат мукофоти билан биринчи марта мукофотланиши эмас. У 2011 йилда 2-даражали «Достик» ордени билан мукофотланган. Ўша йили Усмоновга Жанубий Осетия Фахри ордени ҳам топширилган. Усмонов шунингдек, «Эл-юрт ҳурмати» (Ўзбекистон, 2018 йил) ва «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» орденлари (Италия, 2016 йил) билан мукофотланган.
Мавзуга оид
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025
Германияда Усмоновга қарши очилган иккинчи тергов ҳам тўхтатилди
16:30 / 05.09.2025
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди
22:17 / 03.09.2025