Жаҳон | 11:20 / 12.05.2019
10522
1 дақиқада ўқилади

Венесуэланинг Вашингтондаги элчихонаси сув ва электрсиз қолдирилди   

Фото: Elvert Barnes

АҚШ ҳукумати Венесуэланинг Вашингтондаги элчихонасига сув ва электр энергияни беришни тўхтатди. Ҳозирда элчихонада Венесуэла президенти Николас Мадуронинг тарафдорлари қолмоқда. Бу ҳақда ушбу ташаббускор гуруҳ етакчиларидан бири Медея Бенжамин твиттерда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати элчихонадаги одамларни сиқиб чиқариш учун уларни сувсиз қолдирган. “Сув ҳам, чироқ ҳам йўқ, егулик оз”, деб айтган фаол. 

Бироқ, аёлнинг таъкидлашича, Мадуронинг тарафдорлари саботли бўлиб қолмоқдалар. Элчихонада электр энергия 9 майдан, сув эса 11 майдан ўчирилган.

Маълум қилинишича, Мадурони қўллаб-қувватлаётган америкалик фаоллар Венесуэла элчихонасида апрелдан бери қолмоқдалар. Аввалроқ АҚШ венесуэлалик дипломатларни элчихонани тарк этишга мажбур қилганди.

Мавзуга оид