15:34 / 13.05.2019
38791

«Тошшаҳартрансхизмат» 38-автобусда содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берди 

Жорий йил 13 май куни 4-автобус саройи тасарруфидаги 38-йўналишда қатновчи сарой рақами 37 бўлган «Мерседес-бенц» русумли автобусда нохуш воқеа юз берди. 

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, йўловчи йигит ҳеч бир сабабсиз салон ичида тўсиқ мақсадида ўрнатилган ойнани синдириб, автобусдан тушиб қочиб кетган. 

Бошқа йўловчиларнинг гувоҳлик беришича атрофдагиларга ҳеч қандай зарар етмаган. Аммо йигитнинг ўзи жароҳат олган.

Ушбу воқеа юзасидан ички ишлар органига хабар берилган.

«Юз бераётган ана шундай ҳолатларни инобатга олиб, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти барча йўловчилар ва шаҳримиз меҳмонларидан жамоат транспортларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, уни асраб-авайлаб, кўп йиллар халқимизга соз ҳолда хизмат қилишига ўз ҳиссаларини қўшишларини яна бир карра сўраб қолади», - дейилади хабарда.

Top