Ўзбекистон | 20:20 / 15.05.2019
4960
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Янги Зeландия ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2019 йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Янги Зеландия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Иэн Александр Хилл билан учрашди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Янги Зеландия ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Янги Зеландия қишлоқ хўжалиги, муқобил электроэнергетика, туризм тармоқларидаги ҳамда таълим ва фан соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш учун сезиларли салоҳиятга эга эканлиги эътироф этилди. Шу муносабат билан томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришнинг янги йўлларини биргаликда излашга тайёрлигини тасдиқлади.

Элчи Инвестициялар ва ташқи савдо, Қишлоқ хўжалиги вазирликларида ҳамда Узумчилик ва шаробчиликни ривожлантириш агентлигида унинг учрашувларини ташкил этишда кўмаклашилгани учун миннатдорчилик изҳор этди. У музокараларда аниқ йўналишлардаги истиқболли қўшма лойиҳаларни кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид