Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тошкент-Ўш” автойўлининг Тошкент вилоятидан ўтувчи қисмида уч кунда 1600дан ортиқ машина фоторадарга тушди
“Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Тошкент вилоятидан ўтувчи қисмида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ўтган 3 кун мобайнида 1652 та қоидабузарлик аниқланди.
Вилоятлар кесимида таҳлил қилинса, қоидабузарликлар Андижон вилояти 242 та, Фарғона вилояти 487 та, Наманган вилояти 332 та, Тошкент вилояти 343 та ва бошқа ҳудудлардан 248 тани ташкил этди.
Тошкент вилояти ЙҲХ бошқармаси вилоят ҳудудида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари мунтазам равишда ҳар куни фаолият олиб бораётганлиги хақида огоҳлантиради.
Тошкент шаҳри билан водийни боғловчи А373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли орқали бир кунда қарийб 30 мингдан ортиқ автомобиль ҳаракатланади.
Рустам Асқаров,
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи инспектори.
Мавзуга оид
17:43 / 10.05.2022
Ўзбекистонда 2022 йил биринчи чорагида 37 та янги фоторадар ҳамда камералар ишга туширилди (рўйхат)
11:18 / 07.03.2022
Республика ҳудудида февраль ойида ишга туширилган фоторадарлар тўғрисида маълумот берилди
11:40 / 09.08.2021
Июл ойида ишга туширилган онлайн ишловчи фоторадар ва камералар тўғрисида маълумот берилди
12:07 / 16.06.2020