«Jangokh 2.0» – ҳамёнбоп нархлардаги яхши уйлар
«Jangokh» турар-жой мажмуасида иккинчи навбатдаги уйлар сотуви бошланди. Бу акция «Jangokh 2.0» деб номланди, чунки турар-жой мажмуасига бўлган талабнинг юқорилиги билан бу биринчи навбатдан фарқ қилади. «Jangokh 2.0» акцияси доирасида 72 та қулай ва кенг уйлар сотувга қўйилади. Мажмуада янгича лойиҳалаштирилган уйлар барпо этилади.
Биринчи навбатдаги савдолар «Jangokh» ТЖМдаги уйларга талаб ниҳоятда юқори эканлигини кўрсатди. Иккинчи навбат ҳам бундан холи бўлмайди. Янги мажмуада бир, уч ва тўрт хонали уйлар мавжуд. Бу эса ҳам ёш, ҳам катта оилалар учун мақбул таклиф бор деганидир. Уйлар маҳаллий иқлимнинг барча ўзига хосликлари ва талабларини, қурилиш анъаналарини, қулай ташкилий муҳитни инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилган.
Ҳар квадрат метри учун 5,5 млн сўм – бу «Jangokh 2.0» турар-жой мажмуасида сотиладиган уйларнинг нархи. Шаҳарнинг қадимий ва сокин ҳудудидан ўрин олган «Jangokh 2.0» уйлари учун бу энг мақбул нархдир. «Genesys» девелоперлик компанияси томонидан барпо этиладиган барча уйлар яхши сейсмологик барқарорлик, ривожланган инфратузилма ва барча марказлашган коммуникацияларга эга. Турар-жой мажмуаси олдида теннис парки, метро бекати, болалар боғчаси ва дўконлар ўрин олган. Мажмуанинг ўзи эса болалар майдончаси ва автотураргоҳга эга.
«Jangokh 2.0» турар-жой мажмуасида қулай нархлардан ташқари, доимий «Қўшнилар» акцияси ҳам амал қилади. Бунда уй эгаси ўзи билан бўлажак қўшнисини олиб келса ўз шартномасининг 1% миқдоридаги кешбэкка эга бўлишини билдиради. Бу янги жойда ҳам эски қўшнилари ёки қариндошлари билан яшашни истаганлар учун яхши имконият ҳисобланади.
Genesys компаниясидан «Jangokh» ТЖМ – қулай келажагингизнинг гарови! Квартира харид қилишга ва бахтли ҳаётни қаршилашга шошилинг!
«Jangokh» турар-жой мажмуаси
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Жанггоҳ мавзеси
Мўлжал: Ц-15 массиви
Телефон: +99871 200 61 16
Сайт: www.genesys.uz
E-mail: sales@genesys.uz
Facebook: fb.com/genesysdev
Instagram: @genesysdev
Реклама ҳуқуқи асосида