ЕХҲТ мунтазам кенгаши йиғилишида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берилди
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, ташкилотнинг Тошкентдаги офиси раҳбари Жон МакГрегор Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилган ўзгаришлар ва самарали ислоҳотлар ҳақида ижобий фикр билдирди.
У бу ҳақда ЕХҲТ Мунтазам кенгашининг 16 май куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида Тошкентдаги ўзи раҳбарлик қилаётган офиснинг 2018 йил апрелдан 2019 йил майгача бўлган фаолиятига оид йиллик ҳисоботи чоғида айтди.
Мажлисда ташкилотнинг 57 иштирокчи мамлакати ва 11 ҳамкор мамлакатлари доимий ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда ЕХҲТ органларининг раҳбар ва вакиллари иштирок этди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Жон МакГрегор йиғилганларни офиснинг лойиҳалар портфолиоси амалга оширилиши ишлари ва миссиянинг ҳозирги устуворликлари билан таништирди. Республикада амалга оширилаётган лойиҳаларнинг юқори самарадорлиги қайд этилди.
Шунингдек, мажлис иштирокчилари Ўзбекистонда ОАВнинг эркин фаолият юритиши учун шароитлар яратиш, журналистлар мавқеини мустаҳкамлаш, фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, давлат органлари шаффофлиги ва очиқлигини кучайтириш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратишди.
Хориж ахборот ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари сайтларига кириш тўсиқларининг олиб ташланганлиги, қатор хориж ОАВ вакилларига аккредитация берилганлиги алоҳида эътироф этилди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
08:50 / 26.10.2024